Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Лидер тадбиркор аёл билан мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлигида Лидер тадбиркор Феруза Холиқулова иштирокида даромад топиш истагида бўлган хотин-қизлар билан мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

Мулоқот тадбирида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Интизор Яхшиева, камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи шунингдек, Тоқчи маҳалласининг хотин-қизлар фаоли ҳамда лидер тадбиркор иштирок этди.

Мулоқот давомида иштирокчилар гендер тенглик, тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш билан бирга ўз тажриба ва ютуқлари билан ўртоқлашди.

Шунинг билан бирга лидер тадбиркор Ф.Холиқовага даромад топиш истагида бўлган 20 нафар хотин-қизлар бириктирилиб, бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган имкониятлар ҳамда уларни ишларини ривожланиши ва қизиққан касб эгалари бўлишлари учун тавсия ва кўникмалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?