Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасини жорий этиш имкониятлари юзасидан Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Инкобод”, “Бибиширин”, “Тузбозор” “Мустақиллик” ҳамда “Сайроб” маҳаллалари Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида юқоридаги маҳаллаларда ташкил қилинадиган янги туризм хизматлари, гастрономик туризм, агротуризм,ҳунармандчилик, от уловларида сайр, гид ҳамроҳ хизматлари, туризмга тааллуқли бошқа хизматлар, ўқув курслари ташкил этиш, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, туризм соҳасида бизнес юритиш кўникмаси, сайёҳларни кутиб олиш кўникмасини ошириш, меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳ, чодирлар, ташкил этиладиган мавсумий кемпинг ҳудудлар, ўтказиладиган маданий кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш натижасида янги иш ўринларини ташкил этиш белгилаб олинди.
Шунингдек, “Сайроб” маҳалласига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан тегишли ўрганиш олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025