Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Маҳаллаий бюджет маблағнинг сарфланиши бўйича ва туманда амалга оширилган ишлар борасида Бойсун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари  Юсуф Жўраев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик вакиллари шунингдек депутатлар иштирок этишди.

Даставвал туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Юсуф Жўраев томондиан маҳаллаий бюджет маблағнинг сарфланиши бўйича ва туманда амалга оширилган ишлар борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Туманнинг 2024 йил учун белгиланган 60,314 млрд.сўм ҳақиқатда
60,914 млрд.сўмга, яъни белгиланган режага нисбатан (101 %га) 600,0 млн. сўмга ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил харажатлар режаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг қарор ва фармойишларига асосан киритилган ўзгаришлари билан аниқланган режа 175,489 млрд. сўмни  ташкил этди ҳамда Ҳозирги кунгача 173,265 млрд. сўмни маблағ белгиланган тартибда иш ҳақи ва иш ҳақи ажратмаси, ҳамда бошқа харажатларга молиялаштирилиши таъминланиб, 98,7 %га бажарилди.         

Ушбу харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида вилоят бюджетидан 115,905 млрд.сўм тартибга солувчи трансфертлар ажратилиб, бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда бошқа харажатларини ўз вақтида молиялаштирилишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туманларининг тегишли қарорларига асосан 2024 йилнинг ўтган даврида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари 305,2 млн.сўм қуйидаги тадбирларга йўналтирилди.

Жумладан:

- Бюджет муассасаларини моддий техника базасини мустаҳкамлашга 213,7 млн. сўм;

- “Фуқаролар ташаббуси” (Опенбудгет) жамғармаси
91,6 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.

2025 йил Бюджет даромадлари тўғрисида гапиришдан аввал ўтган йиллар давомида амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижаларига тўхталиб ўтсам.

Келгуси йилда асосий солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда, хусусан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, ижтимоий солиқ 12 фоиз, айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси 4 фоиз, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 1,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув солиғи ставкаси 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида сақлаб қолинди.

Бунда, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинмаган ва сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланилмаган ҳолатларда сув солиғи ставкасига 1,5 оширувчи коеффитсиентни қўллаш ўрнига 1,1 коеффитсиент қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, юқоридаги технологияларнинг иккаласи жорий этилганда солиқ ставкасига 0,5 камайтирувчи коеффитсиентни, улардан бири жорий этилганда 0,7 коеффитсиентни қўллаш назарда тутилди.

Сув ресурсларини асраб авайлаш ва улардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йилянвардан:

1) Иқтисодиётнинг барча тармоқлари, жумладан саноат, хизматлар, қурилиш соҳалари учун сув солиғи ставкаси тенглаштирилиб 1 метр куб ер усти сув учун 700 сўм, ер ости сув учун 850 сўм этиб белгиланмоқда.

Амалда саноат корхоналари учун 1 метр куб ер усти сув учун 638 сўм, ер ости учун 760 сўм, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига 1 метр куб ер усти сув (жумладан, водопровод суви) учун 345 сўм, ер ости сув учун 415 сўм белгиланган.

2) Автомобилларни ювишда фойдаланиладиган ер ости сувининг куб метри учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини 15 минг сўм (амалда 2 700 сўм) қилиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, иш ўринларини легаллаштириш ҳамда солиқ бўйича Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар ваколатларини ошириш мақсадида 2025 йил 1 январдан:

1) Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкалари фаолият тури ва жойлашган ҳудудига қараб энг кам ва энг юқори ставкалари (265 минг сўмдан млн сўмгача диапазонда) белгиланмоқда;

Мисол учун, Тошкент шаҳрида озиқ овқат ва ноозиқ овқат фаолияти билан шуғилланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 700 минг сўмдан 1 млн сўмгача (амалда
907 минг 500 сўм), вилоят марказлари (амалда 726 минг сўм), шаҳарлар (амалда 363 минг сўм) ва туманларда (амалда 242 минг сўм) 265 минг сўмдан 800 минг сўмгача бўлган оралиқда белгиланмоқда.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш ваколати берилмоқда.

2) Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари ёллаган ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган 12 фоиз миқдоридаги даромад солиғи ёки ўзлари учун белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида қатъий даромад солиғини тўлаш (ихтиёрий тарзда) ҳуқуқи берилмоқда.

3) 2025 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкаларини товар айланмаси йилига 500 млнсўмгача бўлган тадбиркорлар учун 30 млн. сўм (амалда 25 млн сўм), товар айланмаси 500 млн. сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлар учун 40 млн. сўм (34 млн. сўм) миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда.

Маълумки, жами йиллик товар айланмаси 1 млрд. сўмгача бўлган тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлашнинг икки хил, яъни фоизли (1 – 4 фоиз) ва қатъий (товар айланмаси 500 млн. сўмгача бўлганда –
25 млн. сўм ва 1 млрд. сўмгача 34 млн.  сўм) ставкадаги тартибларидан бирини танлашлари мумкин.

Бундан ташқари, айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган режимини қўллаш муддатини 2026 йил 1 январгача (амалда муддат белгиланмаган) этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

4) 2025 йил 1 январдан мол-мулк ва ер солиқлари, 2025 йил 1 апрелдан эса нефт маҳсулотлари (бензин, дизел, авиакеросин, мотор мойи) учун амалдаги аксиз ставкалари 10 фоизга индексатсия қилинмоқда.

5) Туманлар (шаҳарлар) маҳаллий Кенгашларига:

сув солиғи ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ва 1,5 гача оширувчи коеффитсиент қўллаш (қишлоқ хўжалиги, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно) ваколати берилмоқда.

норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкасини 1,3 баробаргача оширувчи коеффитсиент қўллаш ваколатини бериш таклиф этилмоқда.

Солиқ-бюджет сиёсатида кўзда тутилаётган ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ўсиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, 2025 йил учун Бойсун туман бюджети даромадлари прогнози  97 миллиард 603.4 миллион сўм миқдорида белгиланмоқда.

Жумладан:

- Айланмадан солиқ – 6,430 млрд. сўм;

- Жисмоний шахслардан даромад солиғи – 55,725 млрд. сўм;

- Жисмоний шахсларнинг мулк солиғи – 5,262 млрд. сўм;

- Юридик шахсларнинг мулк солиғи – 3,509 млрд. сўм;

- Юридик шахсларнинг ер солиғи – 6,284 млрд. сўм;

- Жисмоний шахсларнинг ер солиғи – 11,478 млрд. сўм;

- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 203,0 млн. сўм;

-Ер қаъридан фойдаланганлик учун(норуда материаллари) - 1200,0 млн. сўм;

- Бошқалар – 6,381 млрд. сўм қилиб белгилаш режалаштирилмоқда:

Бюджет харажатлари,

2025 йил учун Бойсун туман маҳаллий бюджетнинг харажатлари 97 миллиард 603,4 млн. сўмни ташкил этиши назарда тутилмоқда.

Туман маҳаллий бюджети харажатларини йўналишлар бўйича қуйидагича тақсимлаш таклиф этилмоқда:

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатларига жами 27,046 млрд сўм ажратилиши назарда тутилмоқда. (жами харажатга нисбати 27,7%)

Бунда:

- мактабгача таълимга – 7,406 млрд.сўм;

- умумий таълимга – 8,586 млрд.сўм;

- менинг мактабим жамғармасига – 3,551 млрд.сўм;

- маданият, спорт харажатларига – 7,503 млрд.сўм;

Иқтисодиётга харажатларига жами 28,978 млрд. сўм. (жами харажатга нисбати 29,7%) 

Жумладан:

- Ички хўжалик автомобил йўлларни таъмирлашга – 4,0 млрд. сўм.

- Ободонлаштиришга – 17,388 млрд.сўм;

- Сув хўжалиги ташкилотларига – 1,129 млрд.сўм;

- Қишлоқ хўжалиги ташкилотларига – 230,4 млн. сўм;

- ветеринария ташкилотларига – 3,791 млрд. сўм;

- “маҳалла бюджети” жамғармасига – 2,440 млрд.сўм.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун 17,784 млрд.сўм.

Заҳира жамғармаларга эса Маҳаллий бюджет жами харажатларининг бир фоизи миқдорида яъни 1,318 млрд.сўм.

Фуқаролар ташаббуси жамғармасига 22,475 млрд.сўм.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирилади.

Бунда:

мажбурий овозга жалб қилиш ҳолатларини камайтириш мақсадида овоз бериш муддатини босқичма-босқич қисқартириш;

кетма-кет икки маротаба ғолиб бўлган маҳаллаларга келгуси икки мавсумда танаффус бериш амалиётини жорий қилиш орқали маҳалла қамровини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек матбуот анжумани якунида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик вакиллари томонидан берилган саволларга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Юсуф Жўраев томондиан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 133 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?