Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Электр қуввати билан боғлиқ ҳолатлар кўздан кечирилди.

Бойсун туманида 25 минг электр энергияси истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ушбу истеъмолчиларни 6 та юқори қувватдаги электр подстанцияси электр қувват билан таъминлаб келмоқда.

Аҳолини узликсиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тун-у кун ишлар ташкил этилган.

Жумладан, бугун туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи иштирокида барча электр қуввати билан боғлиқ ҳолатлар кўздан кечирилди. Ишчи гуруҳ томонидан тун-у кун ташкил этилган навбатчилик, шунингдек электр қувват билан боғлиқ носозликлар вужудга келганда техникаларнинг шайлиги ўрганилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?