Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Бойсун туманида Янги йил байрами тадбирлари давом этмоқда

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бойсун туманида ҳам байрам тадбирлари ҳамда хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутати Ҳусниддин Саидов томонидан тумандаги “Тузбозор” ва “Пойгабоши” маҳаллаларида  яшовчи 14 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб,  озиқ-овқат, ун, ёғ, гўшт маҳсулотлари шунингдек, болажонларга янги йил совғалари етказиб берилди.

Байрам кунларида эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг турмуш ташвишларини енгиллатиш завол топмас одатларимиздан саналади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?