Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Туристик марказлар қурилишига старт берилди.

Президентимиз томонидан 2024-йил 16-декабр куни имзоланган "Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреатсион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм обектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан туризм масканлари барпо этилиши белгиланган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда туризм обектлари қурилишига старт бериш тадбирларида иштирок этди. Дастлаб, Шўрчи туманида жойлашган Далварзинтепа қадимги шаҳар қолдиқлари маданий мерос обектини асраш мақсадида атрофини ўраш, ташриф буюрувчилар учун шароит яратиш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Сурхондарёнинг ташриф қоғозларидан бири бўлмиш "Сангардак" туризм қишлоғи ҳудудида умумий майдони 615 гектар бўлган "Сангардак" туристик маркази қурилишига қурилишига тамал тошини қўйиб берди. Шунингдек, шу ернинг ўзида "Зоом" платформаси орқали Бойсун тумани ҳудудида умумий майдони 220,5 гектар бўлган "Омонхона" ҳамда Жарқўрғон тумани "Оқтепа" сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар майдонда "Обиҳаёт" туристик марказлари қурилишига ҳам старт берилди.

Ташрифи сўнгида Сариосиё туманида жойлашган Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари чегарасидаги божхона пости атрофини ободонлаштириш, мавжуд автотураргоҳни зарур шароитлар билан таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 148 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?