Туманимиздаги “Газа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жасур Сувонов томорқасидан унумли фойдаланиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.
Жасур Сувонов томорқасининг 2 сотихига иссиқхона ташкил этиб, қулупнай етиштирмоқда.
Авваллари иссиқхонамизда бодринг етиштирардик, - дейди Жасур Сувонов - Бу йил сердаромад қулупнай кўчатларини ҳам экдим. Меҳнати кам, даромади кўпроқ бўлган қулупнай кўчатини бир марта эксангиз, уч йилгача ҳосил олиш мумкин. Янги йил арафасида ҳар куни ҳосилни йиғиб, бозорга олиб чиқяпмиз. Даромадимиз ҳам ўзига яраша.
Қиш фаслида кўриб турганингиздек иссиқхонада пишган қулупнай маҳсулотлари халқимиз дастурхонига етказиб берилмоқда.
Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров Газа маҳалласида яшовчи фуқаро Жасур Сувонов хонадонида бўлиб, ташкил этилган иссиқхона, кўчатчилик ҳамда ёмғир суви билан суғориш тизимларини кўздан кечирди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025