Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Бойсун туманида Оталиққа олинган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

 Бойсун туман Прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

 Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар  ёшлар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 12 нафар ёшларга  Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

 Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган банд бўлмаган 10 нафар махсус сертификатларни қўлга киритган хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 146 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?