Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. 

 Қабулда, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 Фуқаролар томонидан электр энергияси, газ, нафақа пули тайинлаш,  кадастр, ички йўллар таъмири, даволаниш учун йўлланма, субсидия ажратиш, уй жой масаласи, иш билан таъминлаш, ёшлар масаласи ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар Сешанба куни бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 141 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?