Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда камбағалликни қисқартириш, кўмакка муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш мақсадида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалга оширилмоқда.

Мазкур дастур доирасида ҳар бир раҳбар ва уларнинг ўринбосарларига 5 тадан ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Ягона реестр"да турувчи оилалар бириктирилиб, манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ушбу дастур асосида Бойсун тумани ҳокимининг ўринбосари Шухрат Нормўминов томонидан ўзига бириктирилган оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандларига сифатли таълим олиши учун шароит яратиш мақсадида парта-стуллар, китоб жавони, китоблар жамланмалари топширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 146 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?