Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самараси

Мамлакатимизда ёшлар таълим тарбияси билан шуғулланиш, муаммоларини вақтида ҳал этиш, шахс сифатида ривожланиши учун барча шарт шароитлар яратиш вазифаларга эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга деб бежизга таъкидламаган. Бу ёндашув Ўзбекистон 2030 стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Мисол учун ушбу муҳим ҳужжатнинг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш деб номланган биринчи йўналиши 44 банддан иборат бўлса, 25 банди бевосита ёшларнинг манфаатига қаратилган.

Бугунги кунда Бойсун туманида 59 та давлат умумтаълим мактаблари билан бирга 1 та ихтисослаштирилган мактаб ва 1 та Баркамол авлод болалар мактаби фаолият юритиб келмоқда.

Бойсун туманидаги 6-сон умумтаълим мактабида жами 1624 нафар ўқувчиларга 115 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим тарбия бериб келмоқдалар.

Ушбу мактабда ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Замонавий ўқув хоналари, кутубхоналар, компютер  жиҳозлари ўқувчилар ихтиёрида.

Берилган имкониятлар ўқувчиларни фан олимпиадаларига иштирокини таъминлаб, вилоят ҳамда республика босқичларида фахрли ўринларни эгалламоқда.

Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис таълим муассасасида таълим сифатини янада ошириш, ёшларни бўш вақтларини алоҳида мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Таълим масканида ташкил этилган бугунги очиқ дарс машғулотларида ўқувчиларнинг етарлича билим кўникмаларини мустаҳкамлашга ва келажакда ўзлари қизиққан соҳани эгаси бўлиб етишишига етарлича эътибор қаратилганини кўриш мумкин.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 131 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?