Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида “Ўртамачай" ва "Мустақиллик” маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вакант лавозими учун танловнинг суҳбат босқичи ўтказилди.
Суҳбат жараёнида туман ҳокимлиги комиссияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этди. Танловда тест босқичидан муваффақиятли ўтган 4 нафар номзод қатнашиб, рандом дастури орқали берилган саволлар ва комиссия аъзоларининг қўшимча саволларига жавоб бердилар.
Жараённинг очиқ ва шаффоф ўтказилиши таъминланиб, номзодларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Мазкур тизим давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимларга энг муносиб номзодлар танлаб олиш, тажрибали кадрларни лавозимларга тайинлаш имконини бермоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025