Бойсун туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш дастури доирасида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан, йўл, сув ва бошқа коммунал хизматлар шунингдек, ижтимоий соҳа обектларини қуриш, жорий таъмирлаш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, тумандаги Кофрун маҳалласининг Саноат ҳамда Меҳнатобод кўчаларида асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ва сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудда олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025