Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бугун Бойсун туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 Ушбу танловнинг мақсади - мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳада эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

 Танлов шартларига кўра иштирокчилар ўзларини таништириб, номинатсиялар бўйича ўз ижод намуналарини тақдим этдилар.

 Тадбир сўнгида Танлов иштирокчилари “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, номинатсиялари бўйича эътироф этилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 135 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?