Халқ дардини тинглаш, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.
Бугун тумандаги мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири ҳамда ташкилот ва масъул муассасалар раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида 28 нафар фуқароларнинг ог'заки ва ёзма мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, фуқаролар томонидан иш билан та'минлаш, газ, электр энергияси, ички ё'лларни та'мирлаш, тиббиёт ва ёшлар масаласи шунингдек, алимент, суд ва нафақа тайинлаш масаласидаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишлиги бо'йича масъулларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олиниши алоҳида таъкидланди.
Аксарият мурожаатлар қабул давомида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025