Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди

Бугун Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бойсун туманида давлат дастурлари  ва Инвестиция асосида қурилаётган объектларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб туманнинг Мустақиллик маҳалласида “Янги ўзбекистон массиви"да қурилаётган кўп қаватли уйлар билан танишдилар. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров, вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Қуллиев, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотлари мутасаддилари иштирокида янгидан қуриб битказилган уй жойларни топшириш мақсадида жонлиқ сўйилиб, хайрли дуога қўл очдилар.

Қурувчи ташкилотлар ҳамда қурилиш объектларида мавжуд муаммолар ўрганилиб, масъулларга ижобий ҳал этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, тумандаги Косиблар маҳалласида жойлашган 13-сонли умумталим мактабида 2024-йилда Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида" қуриб битказилган қўшимча мактаб биноси қурилиш ишлари кўздан кечирилди.



 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 76 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?