Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Амалдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Бойсун туманида маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган тупроқ кўчаларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш ҳамда эски электр таянч устунлари ва симлари ўрнига янгиларини алмаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бойсун тумани Мустақиллик маҳалласида 47 дона темир бетон таянч ўрнатилди. Эскирган кабеллар ўрнига 1800 метр янгиси тортилди. Режага мувофиқ 3300 метр янги кабеллар тортиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Дарбанд маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Хамикабуд” кўчасида 700 метр тупроқ ва тош йўлига асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?