Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Янги ўқув йилига муносиб туҳфа

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик қутлуғ тўйи ва янги ўқув йилига муносиб туҳфа

Бугун мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Бойсун туманида ҳам ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида кенг кўламли лойиҳалар асосида ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Бойсун тумани “Ариқ-усти” маҳалласида жойлашган 47-сон умумий ўрта таълим мактабининг биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

1967 йилдан ўз фаолиятини бошлаган ушбу мактабда бугунги кунда 80 нафар ўқитувчи ва ишчи хизматчилар 1000 нафарга яқин ўғил-қизларга таълим тарбия бериб келмоқдалар.

Қуввати 480 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб биноси Инвестиция дастури  асосида мукаммал таъмирланиб, замонавий барча шароитларга эга ҳолда битказилди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров, нуронийлар, фахрийлар, ҳамда мактаб жамоаси иштирок этиб, ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшган қурувчи ва меҳнаткашларга миннатдорчилик билдириб, дуога қўл очдилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 131 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?