Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул бўлиб ўтди

Давлат кадастрлари палатаси раиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

 Жорий йилнинг 26-август куни Бойсун туманида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси Валиев Мохир Камолович бошчилигида туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда тизим мутасаддилари иштирокида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. 

 Қабул аввалида йиғилганларга ҳозирги кундаги ер масалаларидаги долзарб мавзу: “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонун бўйича асосий тушунчалар берилди. 

 Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан уй жой, ер ва томорқа масалаларидаги мурожаатлар ўрганилиб, ижроси юзасидан мутасаддиларига кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 150 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?