Бойсун тумани марказидан 60 км олисда жойлашган “Юқори Мачай” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Кўк бет” кўчасида асфалт қилиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Олис ва тоғли ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган тупроқ кўчаларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида “Юқори Мачай” маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳамда аҳоли вакилларининг мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025