Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Аҳолининг кўп йиллик муаммолари ечимини топмоқда

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида марказ шаҳарлардан тортиб энг чекка, олис қишлоқларда ҳам инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, чекка ва олис қишлоқларда кўп йиллардан буён долзарб муаммо бўлиб келган чанг, тупроқ ва лойли йўллар тошланиб таъмирланмоқда.

Бойсун туманида ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, Пасурхи маҳалласининг “Бирчинор” кўчасидаги 1 км йўлида текислаш, тошлаш ва қора қопламали асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров маҳалла ҳудудида олиб борилаётган тамирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 151 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?