Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ҳашар элга ярашар!

Зиёратгоҳ ва қадамжолар, қабристонларни обод қилиш, ўтганларни руҳи покларига доимо дуода бўлиш ҳамда уларни ёд олиш Ўзбек халқига ҳос одатлардан бири ҳисобланади

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида марказ шаҳарлардан тортиб энг чекка, олис қишлоқларда ҳам инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бойсун туманидаги диққатга сазовор масканлар, муқаддас қадамжолар шунингдек, зиёратгоҳ ва қабристонларда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бойсун туманидаги Шўрсой маҳалласида жойлашган “Янги қабристон”нинг 105 метр йўлаги битон қопламаси ҳашар йўли орқали бунёд этилди.

Бугунги кунда халқимиз томонидан қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжиду мадрасаларни обод қилиш, ватандошларимизни номларини абадийлаштириш, келажак авлодга улар ҳақидаги тарихни бекаму кўст етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳамда вазифамиздир. 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?