Бойсун туманида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган.
Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан танишдилар.
Ушбу ярмаркадан аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари хусусан, мева-сабзавот, дуккакли, гуруч, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда сотилиши белгиланган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025