Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули

Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда 45 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.

Фуқаролар томонидан ичимлик суви, ёшлар масаласи, кредит маблағи олишда амалий ёрдам, электр энергияси, иш билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам ҳамда уй жой таъмири масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат батафсил тингланиб, мутасаддилар томонидан жавоблар берилди, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Айрим мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 148 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?