Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилди.

Жорий йилнинг 27-30-июн кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида “ II  Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилди.

Ушбу нуфузли фестивалда бир гуруҳ санъат ва маданият вакилларидан иборат Сурхондарё вилояти вакиллари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Сурхондарё вилояти учун ажратилган павилоннинг кириш қисмида Сурхондарё  вилоятининг ўзига хос қадимий обидалари, туристик салоҳиятини акс эттирувчи миллий ҳунармандчилик, касаначилик, миллий нақшлар ҳамда савдо расталари билан безатилди.

Хусусан павилонда Исо-Ат-Термизий мақбараси тушурилган декорация, ҳунармандлар томонидан қўл меҳнатида тикилган 31 метрлик кашта ҳамда миллий чолғулар билан безатилди.

Вилоят намунали мақом ансамбли, Бойсун туман маданият маркази жамоаси ўзларининг куй ва қўшиқлари билан иштирок этишди. Ҳунармандлар, ошпазлар ҳамда миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 146 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?