“Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобил йўлининг реконструксия ишлари давом этмоқда.
Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров давлат аҳамиятидаги 4Р-100 ва 4Р-105 “Мангузар–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобил йўлининг 111 км қисмида цементо-бетон қопламаси ётқизиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.
Бугунги кунда қурилиш обектида асосий ишлари бажарилмоқда. Жумладан “Дарбанд-Бойсун- Элбаён” автомобил йўлининг “Даштиғоз” маҳалласи ҳудудида махсус техникалар ёрдамида цементо-бетон қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида “Дарбанд-Бойсун- Элбаён” автомобил йўлининг реконструксия ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилот, “Ланкаран” йўл Тикинти хорижий корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025