Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Бойсун туманидаги масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мужассамдир.

Ҳайит кунларини ғанимат билиб, барча гина-кудратларни унутиб, кечиримли бўлиш инсонга хос бўлган гўзал фазилатлардандир.

Эрта тонгдан тумандаги жоме  масжидда ҳайит намози ўқилди. Масжидда ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари борасида маъруза қилинди.

Хусусан, ҳайит байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 143 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?