Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсунда йирик лойиҳалар ва сув омбори билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташрифи давомида оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ маҳаллаларида БСКлар фаолиятини ташкил этиш тақдимотлари билан танишди.

Тумандаги “Хангаронсой” сел-сув омбори, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси, “Мангузар–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобил йўлининг 111 км қисмида цементо-бетон қопламаси ётқизиш ҳамда “Кемпинг” хизматлари кўрсатувчи туризм мажмуаси қурилиши кўздан кечирилди.

Шунингдек, “Зоом” платформаси орқали Термиз шаҳри ва туманларда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож, давлат ғамхўрлигига олинган 56 нафар ёшларга уй-жой калитларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 159 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?