Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули

Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 25 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, кредит, ичимлик суви, электр энергияси, тиббий ёрдам, иш билан таъминлаш, нафақа пули тайинлаш ҳамда уй жой таъмири масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар ўрганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 153 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?