Сурхондарёнинг ҳар бир туманида оғир ҳудуд сифатида биттадан маҳалла танлаб олиниб, мазкур маҳалланинг ҳар томонлама ривожи учун амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Бойсун туманидан оғир ҳудуд сифатида Тиллокамар маҳалласи танлаб олиниб, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқа.
Бойсун туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан мазкур маҳаллада яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбат олиб борилиб, хонадонлар ва уларнинг атрофларини тозалигини таъминлаш, маҳалла кўчаларини ободонлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.
Шунингдек, "Тиллокамар" маҳалласида яшовчи Ибратли оилалардан бири Холиқул Сафаров хонадони фаолияти ўрганилди.
Хонадон эгалари узоқ йиллар давомида пилла етиштириш билан ҳам шуғулланиб келмоқдалар. Раҳбарлар ҳамда фаол хотин-қизлар кўнгилли сифатида пилла ҳосилини йиғиб олишда кўмаклашдилар.
Хонадон бекаси Зубайда Сафарова кўп йиллик фидойилиги, Ибратли оила сифатида жамият ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома билдирилиб, эсдалик совғалар топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025