Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2023-йил 21-декабрдаги 30/3014-сонли хатига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий Кенгашларнинг соҳадаги ижобий ютуқлари, амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиш ҳамда уларнинг ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва вилоятлар даражасидаги масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2024-йилда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда котибият ходимларининг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, тажриба алмашишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибият ходимлари, Кенгаш доимий комиссиялари ишини ташкил этиш, назорат-таҳлил тадбирлари, депутатларнинг сайловчилар билан тизимли ишлашини йўлга қўйиш, доимий комиссиялар ва сессия мажлисларини ўтказишга оид фаолияти билан танишиш режалаштирилганлиги ҳамда Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ходимларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Шу муносабат билан бугун Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ходимлари ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бойсун тумани Кенгашида тажриба алмашишда бўлишди.
Ишчи гуруҳ томонидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг соҳадаги ижобий ютуқлари, амалга ошираётган ишлари ҳамда депутатлар фаолияти ўрганилди. Шунингдек, Бойсун туманининг диққатга сазовор жойлари, туризм салоҳияти, ва ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025