Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.
Фарзанд – инсон умрининг мазмуни. Болалар эса инсоният ҳаётининг моҳияти. Улар борлиги учун тамаддун чархпалаги ҳамон айланиб турибди.
Кўзимиз қувончи, эртамиз эгаси бўлган болажонларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи, ҳар бир давлат тараққиётини белгиловчи энг муҳим омил саналади.
Азалдан болажон бўлган халқимиз шу куни кундалик ташвишларни бир четга қўйиб, фарзандларини истироҳат боғларию кўнгилочар масканларга олиб боришга ошиқади. Болажонларга турли хил совғалар улашилади. Бу эса оилада меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Барча болалик даврида подшоҳлик қилаётган келажагимиз эрталарини бугунги байрам билан муборакбод этамиз!
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025