Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Семинар-тренинг ташкил етилди.

“My.gov.uz ҳаётий вазиятлар учун!”

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида кекса ва ўрта ёшдаги аҳолига Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлаш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ва бошқа технологиялардан фойдаланиш кўникмаларни ўз ичига олган компютер саводхонлиги курсларини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-майдаги ПҚ-162-сон қарори билан тасдиқланган “2023-2024-йилларда ҳудудларни рақамли трансформатсия қилиш устувор лойиҳалар рўйҳати”да давлат ходимлари, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ахборот технологиялари ва давлат хизматлари тизимларидан фойдаланишга ўқитиш чораларини кўриш назарда тутилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан самарали фойдаланиш юзасидан бугун Бойсун тумани ҳокимлигида тумандаги ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ҳамда ижро интизомига масъул ходимлари учун “My.gov.uz ҳаётий вазиятлар учун!” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил етилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?