Бугун, 21-май куни Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими Баҳодир Шукуровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда, иш билан таъминлаш, даволаниш учун ордер, ижтимоий ҳимоя, уй-жой сотиб олиш учун субсидия, ичимлик суви, уй жой таъмири ва бошқа масалаларида 35 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025