Бойсун туманида 2023 йил 1 апрел холатига 39 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 29551 та оилада 122 448 нафар аҳоли истиқомат килади.
2023 йил 1-чорак давомида туманда барча соҳаларда сезиларли даражада ўсишга эришилди.
Саноат
2023 йил 1-чоракда Бойсун туманида 22,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб ўтган йилга нисбатан 111,4 фоизни, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 14,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 137,6 % ни ташкил етди.
Инвестиция
2023 йилнинг январ-март ойларида кўра асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 768,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 177,7 % ташкил этди.
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг вилоятда енг юқори ўсиш суръати Бойсун туманида кузатилди, яъни инвестиция бўйича туманнинг вилоятдаги улуши 25,8 % ни ташкил этди.
Қурилиш
2023 йил 1-чоракда Бойсун туманида жами 64,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 105,4 % ни ташкил етди.
Хизматлар
2023 йилнинг январ-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 104,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 104,9 % ни ташкил етди.
Қишлоқ хўжалии
2023 йилнинг январ-март ойларида қишлоқ хўжалик махсулотлари хажми 231,0 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 % ни ташкил етди.
Экспорт савдо
2023 йилнинг 3 ойи мобайнида Бойсун туманида экспорт хажми 1225,7 минг АҚШ долларини ташкил етиб, ўсиш суръати 105,2 % ни ташкил этди ва вилоят ташқи савдо айланмаси таркибида Бойсун туманининг улуши 2,8 фоизга етди.
Ички савдо
Туман бўйича 2023 йил 1-чоракда чакана савдо товар айланмаси 172,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йил 1-чоракка нисбатан 102,0 % ни ташкил этди.
Бойсун туман статистика булими бошлиги А.Саидов
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025
2 изоҳ