“Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Оби" МФЙ да чиқиндихона бузилиши натижасида чиқиндилар қаровсиз қолиб, тозаланмаётганидан фуқаролар шикоят қилмоқда” мавзусида қилинган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу мурожаат бўйича “Тоза ҳудуд ” ДУК Бойсун туман филиали томонидан чиқиндихона белгиланган тартибда “Оби” МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида бутунлай бузиб, олинди ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда шу яқин атрофдаги ташкилот ва аҳолиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Оби” маҳалласи шаҳар марказида эканлиги ҳисобга олиниб, ҳафтада 3 кун яъни сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Бойсун “Тоза ҳудуд “ ДУК филиали томонидан ягона графикли сигнал усулида маҳалла ҳудудига хизмат кўрсатилиши бўйича аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилганлигини ва бузилган чиқиндихонанинг бундан кейинги тозалик ҳолатини назорат қилиш Оби МФЙ раиси ва фуқароларга топширилганлиги маълум қилинади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025