Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Давра суҳбати

Коррупсия жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммолар натижасида турли кўриниш ва шаклларда намоён бўлади.

Коррупсия  аввало, давлат маблағлари ва ресурсларини самарасиз тақсимланиши ва сарфланишига сабаб бўлади. Давлат аппарати иши самарадорлиги пасайиши ҳам коррупсия туфайли юз беради.

Коррупсиянинг авж олиши мамлакатда тадбиркорларнинг синишига, малакали кадрларнинг бошқа мамлакатларга чиқиб кетишига сабаб бўлади. Бу иллат оқибатида ишлаб чиқариш учун ажратилаётган инвестициялар миқдори камайиб, иқтисодий ўсиш тўхтайди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, туман Кенгаши депутатлари, туман Ма'навият бўлими ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари иштирокида “Коррупсия тараққиёт кушандаси” мавзуйида бўлиб ўтган давра суҳбатида ушбу мавзу юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида туманда мавжуд ташкилотлар, муқаддам коррупсия билан бог'лиқ содир этилган ҳолатлар ва келгусида шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, жамоатчилик ичида мазкур масалада тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлиги бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?