Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Саводхонлик байрами
Тадбирлар / 2025-01-20

Бойсун туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабида 1-синф ўқувчиларининг "Саводхонлик байрами" тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Таълим ва фан ходимлари Касаба уюшмаси Кенгаши раиси, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Ўқувчилар томонидан турли мавзулардаги шеър ва қўшиқлар, жозибадор рақс ҳамда саҳна кўринишлари, турли бадиий чиқишлар маҳорат билан ижро этиб берилди.

Юксак даражада ташкил этилган маънавий-маърифий, маданий тадбир давомида сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистон ёшларининг бугунги эришаётган натижалари, Муҳтарам Президентимизнинг таълим соҳасига қаратаётган эътиборлари самараси хусусида сўз юритиб, бунинг исботини ўтаётган тадбирнинг даражаси ва ўқувчиларнинг салоҳияти мисолида кўриш мумкинлигини алоҳида таъкидлашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?