Бойсун туманида 22- март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман солиқ инспексияси бошлиғи, Давлат хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи, нуронийлар Кенгаши ҳамда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган тизим ходимлари иштирок этди.
Тадбирда, сўзга чиққанлар, йиғилганларни ва тизимда ишлаётган барча ходимларни бугунги кун билан табриклади ҳамда маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилашдаги фидокорона меҳнати билан ўрнак кўрсатган соҳа ходимларига эсдалик совғалари топширилди.
Якунда, туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрам шукуҳини улашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025