Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида, вилоят, шаҳар ва туманларида ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Жумладан, Бойсун туманидаги "Ҳумо" тантаналар саройида ҳам ифторлик дастурхони ёзилиб, жамоат ва диний ташкилотлар, маҳалладаги кекса нуронийлар, кўча бошилари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи тўғридан-тўғри онлайн тарзда узатилди.
"Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида, Лайлатул қадр кечаси арафасида туриб, юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз", - дея барчани қутлади юртбошимиз.
Ифторлик сўнгида Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025