Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Байрамга туҳфа 18 03 2025
Тадбирлар / 2025-03-18

 Бойсун туманидаги Шўрсой маҳалласида жойлашган 6-сон умумтаълим мактабида “Наврўз” байрами муносабати билан янгидан замонавий футбол майдончаси қуриб фойдаланишга топширилди.

 Ушбу замонавий футбол майдончаси 2024-йил 2-мавсум Ташаббусли бюджет дастури обектларида қурилиш, реконструксия ишлари доирасида "Авазов Улуғбек Жабборович" МЧЖ томонидан қиймати 655 млн сўм пул маблағи эвазига қуриб битказилди.

 Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалладаги нуроний отахонлар, фаоллар, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, депутатлар, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман бўлинмаси, мактаб жамоаси ҳамда ёшлар иштирок этишди.

“Наврўз” шодиёналари арафаси ҳамда муборак Рамазон кунларида маҳалламизда яна бир қувончли кун! Яқинда маҳалламиз ҳудудида ҳашар йўли билан янгидан кўприк қурилиб халқимиз хизматига топширилган бўлса бугун таълим масканида ёшларимизни спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида янгидан замонавий футбол майдончаси қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Бу ишларда албатта туман ҳокимлиги, таълим, мактаб жамоаси қолаверса маҳалла фуқароларининг хизматлари беқиёс. Бошқа фуқаролар каби мен ҳам бугун ҳаяжондаман. Бугун мен ҳам маҳалладаги 50 ёшдан ошган "Газа" ва "Шўрсой" маҳалласидаги фуқароларни бирлаштириб, “Соғломлаштириш” гуруҳини ташкил этмоқчиман дейди-1-даражали меҳнат фахрийси Файзулло Ҳамдамов.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?