Суд раиси хорижий инвестор билан учрашув ўтказди
2021 йил 29 апрель куни Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси А.Мамараимов ва судьяси У.Тожиевлар томонидан Бойсун туманининг олис Кўлқамиш маҳалласида газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича иш олиб бораётган Ўзбекистон-Россия-Сингапур иштирокидаги "ENTER ENGINEERING Pte" масъулияти чекланган жамиятида хорижий инвестор вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Инвесторларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича яратилган қулайликлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025