Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2024-05-02

“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари, 19 та давлат ва 2 та халқаро ташкилот делегациялари, фолклор жамоалар ҳамда 11 та хорижий ва элликдан ортиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларининг мухбирлари иштирок этди.

Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Мардон Мавлонов, Маҳмуд Намозов, Оғабек Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Сайёра Қозиева, Алишер Файз каби элимиз суйган санъаткорлар, Халқ бахшилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган фолклор жамоалар ўз чиқишларини намойиш этишди.

Миллий куй-қўшиқлар, термалар, лапар ва фолклор жамоаларнинг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари, жумладан, хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Тантанали концерт дастури дронлар шоуси ҳамда мушакбозлик томошалари билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали тадбирлари жорий йил 7-май кунига қадар давом этади.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?