Туман ҳокимининг қарори илк бор электрон тизим орқали қабул қилинди
Бугун 29 апрель куни Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида "E-qaror" электрон тизимини туманда жорий этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув семинарида туман ҳокимлиги ва барча ташкилотлардан бириктирилган масъуллар қатнашди.
Янги дастурнинг устунлик томони шундаки, чиқарилаётган қарорни жамоатчилик “E-qaror” тизими орқали бемалол кузатиши мумкин.
Шунингдек семинар сўнгида туман ҳокими Асқарали Жўраевнинг қарори илк бор электрон тизим орқали қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025