Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мардлар майдони
Тадбирлар / 2024-03-15

Бугун Бойсун туманидаги “Хўжабулгʻон” маҳалласи адирликларида “Наврўз” умумхалқ байрам сайли муносабати билан, халқимизнинг миллий ўйинларидан бири ҳамда моҳиятида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатъиятлилик фазилатларини мужассам қилган чавандозлар ўртасида “Улоқ-кўпкари” ўйинлари ўтказилди.

Ушбу ўйинларда воҳамизнинг турли ҳудудларидан келган 200 дан зиёд чавандозлар иштирок этдилар.

“Улоқ-кўпкари” ўйинларида ғолиб бўлган чавандозлар туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари, Миллий гвардия туман бўлими ва “хайри борнинг баракаси бор” деган нақлга амал қилувчи фермер хўжаликлари  ҳамда тадбиркорлар ҳомийликларининг эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан муносиб тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?