Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Брифинг
Тадбирлар / 2024-01-19

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023-йил 25-январ куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 4-сонли баёнига асосан 2023 йилда  аратиладиган янги иш ўринлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар туғрисида

Туманда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш режасига асосан 2023 йилда аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш янги иш ўринларини яратиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб туманда жами 9958 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.  Шундан доимий иш ўринлари 10194 та, мавсумий иш ўринлари 5313 та, корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни легаллаштириш хисобига 1865 та иш ўринлари  яратилди.

Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 6365 та иш ўринлари яратилган.

Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 2518 та,  мавсумий ва вақтинчалик 566 та, легаллаштириш хисобига 1496 та.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 30 та, мавсумий
4747 та.

Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 1282 та, легаллаштириш хисобига 369 та.

                                     Секторлар кесимида бажарилиши:

           1-секторда         Январ-декабр ойларида 1581 та иш ўринлари яратилиши белгиланган амалда 1857 тага (117.5%) иш ўрни яратилган.

           Шундан доимий иш ўринлари 885 та, мавсумий ва вақтинчалик 500 та, легаллаштириш хисобига 472 та.

           Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 270 та иш ўринлари яратилган.

           Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 593 та,  мавсумий ва вақтинчалик 142 та, легаллаштириш хисобига 354 та.

           Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 3 та, мавсумий 358 та.

Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 19та, легаллаштириш хисобига 118 та.

           2-секторда         Январ-декабр ойларида 3046 та иш ўринлари яратилиши белгиланган амалда 10159 тага (333.5%) иш ўрни яратилган.

           Шундан доимий иш ўринлари 7571 та, мавсумий ва вақтинчалик 2126 та, легаллаштириш хисобига 462 та.

           Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 5739 та иш ўринлари яратилган.

           Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 604 та,  мавсумий ва вақтинчалик 139 та, легаллаштириш хисобига 369 та.

           Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 13 та, мавсумий 1987 та.

           Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 1215 та, легаллаштириш хисобига 93 та.

           3-секторда         Январ-декабр ойларида 3022 та иш ўринлари яратилиши белгиланган амалда 3440 та (113.8%) иш ўрни яратилган.

           Шундан доимий иш ўринлари 595 та, мавсумий ва вақтинчалик 2320 та, легаллаштириш хисобига 525 та.

           Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 568 та,  мавсумий ва вақтинчалик 131 та, легаллаштириш хисобига 446 та.

           Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 12 та, мавсумий 2189 та.

           Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 15 та, легаллаштириш хисобига 79 та.

           4-секторда   Январ-декабр ойларида 1708 та иш ўринлари яратилиши белгиланган амалда 1916 та (112.2%) иш ўрни яратилган.

           Шундан доимий иш ўринлари 1143 та, мавсумий ва вақтинчалик 367 та, легаллаштириш хисобига 406 та.

           Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 356 та иш ўринлари яратилган.

           Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 753 та,  мавсумий ва вақтинчалик 115 та, легаллаштириш хисобига 327 та.

           Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 1 та, мавсумий 213 та.

         Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 33 та, легаллаштириш хисобига 79 та.

 

Бойсун туманида жойлашган ЭNTER ENJINERING корхонасига 270 нафар ишсиз фуқароларни хар хил ишлар(аёллар учун: ошхона ишчиси,фаррошлик, ховли супурувчи)ни бажариш учун 100 нафар ишсиз хотин қизлар, 150 нафар ишсиз эркаклар мавсумий ободонлаштириш ишларига, 20 нафар эркакларни поврлик ишларига ишга жойлаштириб бандлиги таъминланди.

         Бойсун туманидан ўтувчи Денов-Тошкент магистрал йўл қурилишига 350 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириб бандлиги таъминланди.

2023 йил 12 ойи давомида жамоат иши жамғармасидан 771 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинган бўлиб уларга 772 734 819 сўм маблағ ажратилган; жумладан 5 нафари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича оссеминатор ходим, 1 нафари улуғ ватан уруши қатнашчисига қаровчи патранаж хизмати ходими, 765 нафар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинди.

        Бундан ташқари тумандаги 39 та махаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тадбиркорлик ташаббуси бор 1,3 мингдан ошиқ аҳолига қарийб 39,5 млрд. сўм кредитлар ажратилди.      

         Тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш мақсадида 150 нафар камбағал оилаларнинг аъзоларига қарийб 513,0 млн. сўм субсидия ажратилиб, меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди.

2023 йил туманда 510 нафар ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларини касб ҳунарга ўқитиш режалаштирилган бўлиб шундан 437 нафари касб-ҳунарга жалб қилинди. Уқишни тамомлаган 390 нафар хотин-қизларнинг   бандлиги таъминланди

 

Жумладан, туманида жами 2023 йил 970 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига ва жамоат ишларига жойлаштирилди, ўзини ўзи банд қилиши учун 150 нафар хотин-қизларга 504 млн сўм миқдорида субсидия (касаначилик йўналишида) ажратилди, шунингдек, касаначилик  ташкил этиш орқали 71 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Ёшлар бандлиги бўйича

Туман ёшлар бандлик дастурига жами 1801 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан ишсиз ёшлар сони 431 нафарни, мактаб битирувчилари 1370 нафарни  ташкил қилади.

  Бугунки кунда 431 нафар ишсиз ёшларнинг 144 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 78 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди, 91 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб ускуналар олиб берилди, 31 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратилди, 25 нафар ёшлар уста ҳунармандларга бириктирилди, 56 нафар ёшлар алоҳида маҳсус лойиҳалар ҳисобига янги яратиладиган иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Ҳозирда қолган 6 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

1370 нафар мактаб битирувчиларининг 690 нафари давлат ва ҳусусий олий таълим муассасаларига, 275 нафари профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, 83 нафар ишлаш истагини билдирган ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди,  147 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 22 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб ускуналар олиб берилди, 12 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратилди, 141 нафар ёшлар уста ҳунармандларга бириктирилди.

Ногиронлиги бўлган фуқароларни бандлигини таъминлаш

         Тумандаги ишсиз ногиронлиги бўлган ишга лаёқатли фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан бажарилган ишлар жами 48 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни бандлиги таъминланган.

         Шундан: жамоат ишларига 17 нафари жалб этилган, доимий иш ўринларига 9 нафарни ишга жойлаштириб бандлиги таъминланди, касб-хунарга эга бўлмаган ногиронлиги бўлган фуқароларда 22 нафарини касб-хунарга ўқитилиб бандлиги таъминланди.         

      

         Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш режасига асосан 2024 йилда аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш янги иш ўринларини яратиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб туманда жами 12821 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.            

           Шундан доимий иш ўринлари 2768 та, мавсумий иш ўринлари 6239 та, вақтинча иш ўринлари хисобига 3814 та иш ўринлари  яратилади.

         Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига 1529 та иш ўринлари яратилади.

       Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига доимий иш ўринлари 821 та,  мавсумий ва вақтинчалик 3533 та.

       Қишлоқ хўжалиги йўналишида доимий иш ўрни 299 та, мавсумий 6239 та.

      Қурилиш ва коммунал соҳасида доимий иш ўрни 119 та, вақтинчалик ишлар хисобига 281 та.

            2024 йилда 680 нафар ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган бўлиб ишсиз фуқораларни рўйхатини шакллантириб аниқланган ишсиз фуқораларни ўз хоҳишига асосан ўқув марказларига йўналтирилади.

         Ўқув марказида ўқишни тамомлаган фуқароларни мустақил тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашилади.

 

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?