Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманига Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси бошчилигидаги делегация ташриф буюрди
Тадбирлар / 2021-04-28

Бугун Бойсун туманига Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси бошчилигидаги делегация ташриф буюрди

Бугун Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев  воҳамизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида делегация аъзолари Бойсун туманидаги Хўжамайхона зиёратгоҳи, сув тегирмони, табиат манзаралари билан танишди.

Шундан сўнг Бойсун туманидаги “Бойсун Баҳори”  Ҳалқаро очиқ фестивали ўтказиладиган Паданг қишлоғида ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари акс этган ҳунармандчилик буюмлари ҳамда “Бойсун фольклор этнографик халқ ансамбли” нинг фолькор чиқишлари ҳавола этилиб, меҳмонлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

Делегация аъзолари Бойсун туманидаги диққатга сазовор жойлар билан танишар экан, табиатининг ҳушманзаралиги, сувининг зилоллигию халқининг меҳмондўстлиги ҳамда меҳнатсеварлиги билан ажралиб туришини таъкидлаб қисқа ва мазмунли учрашуви учун туман ҳокимлиги ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?