Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
Тадбирлар / 2021-04-27

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

Бугун Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари иштирокида туман ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, кредит олишда амалий ёрдам, тиббиёт бирлашмаси томонидан ёрдам кўрсатилиши, уй жой қуриш, томорқа ерларидаги муаммолар ҳақида билдирилган мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли тартибда ўрганилди.

Бойсун тумани Шўрсой маҳалласида яшовчи фуқаро Қобилова Хуршида томонидан туман ҳокимига тикув машинаси олиб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб фуқарога тикув машинаси олиб берилди.

Ўрмончи маҳалласида яшовчи фуқаро Турдиев Оятуллонинг оёғи учун Протез-ортопедия буюмини олиш учун қилган мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, тез фурсатда фуқарога буюртма асосида Протез-ортопедия билан таъминлаш чораси кўрилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?