Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Конституциясининг 31 йиллиги байрам тантанаси
Тадбирлар / 2023-12-07

Бугун Бойсун тумани Маданият бўлимида “Конституция-бахтимиз қомуси" шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги байрам тантанаси нишонланди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров ва туман прокурори Мирзоҳид Ҳайитовларнинг туман аҳлига табриги эшитилди.

Бундан 31 йил муқаддам қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини ифода этиб, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган қоидаларига асосланган, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мустаҳкам йўлини белгилаб берди.

Конституциямизнинг энг халқчил, энг демократик ва нуфузли Конституция сифатида жаҳондаги барча илғор ва тараққий топган давлатлар томонидан тан олиниши, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенсияларга мувофиқлигининг эътироф этилиши унинг халқчиллигидан далолатдир.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қонуний кафолати бўлган, биз учун озод ва обод ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Конституциямиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак, арзийди, албатта.

Тадбир давомида санъаткорларнинг Юрт, Ватан ҳақидаги куй қўшиқлари, тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?