Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ўқув амалий семинар
Тадбирлар / 2023-12-06

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июндаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ва маҳаллалардаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позитсиясини кучайтириш, ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, кенг дунёқарашли, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида бугун Бойсун тумани Мудофаа ишлари бўлимида тумандаги умумтаълим мактабларининг Чақирувга қадар бошланғич таълим раҳбарлари иштирокида бир кунлик ўқув амалий семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Б.Шукуров томонидан қарорларда белгиланган тадбирлар ижроси,  “Ватан таянчи” отряди аъзолари зиммасига юклатилган мажбурият ва вазифалар тўғрисида ҳар бир Чақирувга қадар бошланғич таълим раҳбарларига вазифалар қўйилди шу билан биргаликда Сурхондарё вилояти ҳокимининг 537-сонли қароридаги йўл харитаси бўйича белгиланган вазифалар юзасидан кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?